Саҳифаларимиз

Twitter Facebook Youtube Radio

Сайтларимиз

Диққат, янги кампания! – “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!”

1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни “Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни” дея эълон қилганди.

Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.

Бироқ БМТнинг “Қийноқларга қарши қўмитаси”га кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Қийноқларга қарши конвенцияси”ни 142 мамлакат ратификациядан ўтказган бўлса-да, бироқ қийноқларга чек қўйилган, деб айтиш ҳали эрта.

Continue reading

“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” номли кампанияда фаол иштирок этинг, азиз ватандошлар!

Диққат: Янги бир ойлик кампания! – “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!”

21.06.2016

Бугунги эшшитиришимиз TUG’YON радиоси томонидан куни кеча эълон қилинган – “Ким айбдор, навбатдаги ким?” номли янги бир ойлик кампаниянинг тафсилотлари ҳақидадир…

*****

Continue reading

Хурсанд Ражабова: Қийноқ қурбонлари ҳаққига дуо, қотиллар ва уларнинг шерикларини дуоибад қилинглар дунё оналари!

Мен Ражабова Хурсанд Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, Бухоро шаҳрида яшовчи нафақахўр бир муштипар онаман.

Азизларим!

Бухоро шаҳрида тадбиркорлик ва ишбилармонлиги билан танилган ўғилларим Илҳомжон ва Рахимжонларга нисбатан содир этилган хунрезликлардан 10 ой ўтган бўлса-да ҳамон ўзимга келолмаяпман. Ҳанузгача адолат, ҳақиқатни юзага чиқариш умиди билан уйқуга кетиб, мана шу ният билан тонг оттирмоқдаман.

Continue reading

Эзгулик: Қамоқда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озод қилинг!

Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШ ҳукуматига,
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларига,
Ўзбекистондаги дипломатик корпус ваколатхоналарига

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти баёноти

16.06.2016 йил

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари олдидан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматини қамоқда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озодликка чиқариш, қонун талаби асосида улар билан учрашишга рухсат бериш, монъеликсиз уларнинг соғлиқ ва аҳволидан хабар олишни ташкиллаштиришга чақиради.

Continue reading

Андижон телеканали “Огоҳлик давр талаби!” кўрсатуви “қаҳрамонлари” “Туғён” радиоси ва бошқалар!

Ўшлик ва Фарғоналик бир нечта инсонлардан олинган хабарларига қараганда 15 апрель куни кеч соат 20.00ларда Андижон телевидениеси орқали “Огоҳлик давр талаби!” номли махсус кўрсатув намойиш қилинган. Бу кўрсатув кейинчалик Фарғона водийсининг бошқа телеканалларида ҳам такроран намойиш қилинган.

Ўша кўрсатувларда иштирок этган бир аёл ва харбий, милиция формасидаги эркаклардан ташкил топган иштирокчилар Ўзбекистонга тош отаётган радиостанциялар, турли исломий тузумлар ҳақида гапира туриб, Марғилонлик Мўътабар Тожибоева, Андижон вилояти Жалолқудуқ туманилик Улуғбек Бакиров ва асли Андижонлик бўлган Улуғбек Хайдаровлар ҳақида алохида тўхталиб ўтганлар, уларнинг турли кўринишдаги, асосан фаолиятларига боғлиқ суратларни намойиш қилганлар.

Continue reading

«Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти НИЗОМИ

Ушбу Низом 2010 йил 4-октябрь кунги “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти муассислар йиғилишида тасдиқланган.

“Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти 2011 йил 3 февраль куни Франция давлати томонидан W 751208462 рақам билан Association internationale de défense des droits de l’homme «Club des Сœurs Аrdents» номи билан рўйхатга олинган.

Continue reading

Усмон Баратов: “Андижонда ҳокимият пардасини кафан қилдим”

Дастуримизнинг бугунги сони ҳам Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Россия Федерациясидан “Ватандош” жамияти раиси Усмон Баратов иштирок этдилар.

Қудрат Бобожон: Андижон қирғини унутилмайди! (Ғалабанинг 71 ва Андижон қирғинининг 11 йиллигига)

Бугунги эшиттиришимизда Швециядан мустақил журналист Қудрат Бобожон иштирок этдилар. Бугунги дастуримиз Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди.

Дастуримиз аввалида, барча юртдошларимизни ва миллатдошларимизни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз! Continue reading

Хазратқул Худойберди: Андижон қирғинини унутмайлик!

Дастуримизнинг бугунги сони Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Швециядан мухолифат намоёндаси Ҳазратқул Худойберди иштирок этдилар.

Умида Аҳмедова нуфузли халқаро мукофот сохибаси бўлди

13170521_1194472760593559_341129832_o

Бош қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Ҳалқаро Жамғармаси 2016 йил бўйича “Вацлав Гавел” халқаро мукофоти совриндорларини эълон қилди. Улар Эронлик карикатурачи Atena Farghadani, Россиялик рассом Пётр Павленский ва ўзбекистонлик таниқли ҳужжатли кино устаси ва фотосуратчи Умида Аҳмедовалардир.

Мукофот топшириш маросими шу йилнинг 25 май куни Oslo Freedom Forumнинг Ослодаги навбатдаги анжумани пайтида бўлиб ўтади. Совриндорларга “Демократия маъбудаси” хос хайкали тақдим этилади.

Умида Аҳмедова Мўътабар Тожибоеванинг табригини қабул қиларкан, бошига тушган ўша маъшум кунларни эслашни унутмади.

Continue reading

Сўнгги матнлар

Архив